1 июль куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида мониторинг бошланди. Бунда “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” фанларини ўқитиш сифати бўйича мавжуд ҳолат ўрганилмоқда.
Мониторинг Президентимизнинг 2023 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилмоқда. Мазкур тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.07.2024
- Кўришлар: 1790
- Чоп этиш