АМСТЕРДАМ, 5 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Нидерландия Бош штатлари (парламенти) Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Раймонд де Рун билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон–Нидерландия парламентлараро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Раймонд де Рун Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги парламентлараро алоқалар динамикаси ошиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Нидерландия томони Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларига катта қизиқиш билдирди.
Томонлар, шунингдек, парламентнинг давлат органлари тизимидаги ролини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон–Нидерландия парламентлараро алоқаларини икки ва кўп томонлама, жумладан, Парламентлараро иттифоқ ҳамда Европа парламенти доирасида ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
- Қўшилди: 05.07.2024
- Кўришлар: 1702
- Чоп этиш