Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Ц.Цзяньго бошчилигидаги делегация Бош прокуратурага ташриф буюрди.
Учрашувда Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова делегация вакилларига мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларда «Инсон қадри учун» тамойили бош мезон бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янги даражага чиқди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсат ҳамда халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани таъкидланди.
Томонлар коррупция ва терроризмга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашди.
Делегация вакиллари томонидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди.
Учрашув дўстона ва конструктив мулоқот тарзида ўтди.
Н.Абдураимова, ЎзА
- Қўшилди: 01.08.2024
- Кўришлар: 1385
- Чоп этиш