Тошкентда ташкил этилаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлиб турибди. Шу боис ҳафталик доирасида миллий ва хорижий экспертлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан 300 дан зиёд хорижий ҳамкорлар билан биргаликда 50 дан ортиқ учрашувлар, давра суҳбатлари, амалий мулоқотлар ўтказиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ОАВ вакиллари билан суҳбатда мазкур йиғилишлар истиқболига алоҳида тўхталди. “Ўзбекистоннинг демократик давлатлиги сайловларда ўз ифодасини топади” дейди у.
Акмал Саидов, шунингдек, Ўзбекистон бугунги кунда дунёга очилганини, дунё эса мамлакатимизга боқаётганини қайд этар экан, 100 та давлат фуқароларига бир ойгача визасиз келиш имкониятини берилгани ҳеч қайси давлатда кузатилмаган ислоҳот эканини таъкидлади.
Беҳруз Худойбердиев, Анвархўжа Аҳмедов (видео),
ЎзА
- Қўшилди: 18.10.2024
- Кўришлар: 964
- Чоп этиш