Сабина Маҳл – БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси:
– Барчангизни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликлари оиласи томонидан жудаям муҳим тадбир – “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг очилиши билан қутлашдан бағоят хурсандмиз. Энди янги ахборот-ресурс маркази ва кутубхона бошқа вилоятлардаги кутубхоналар каби инсон ҳуқуқларига оид муҳим ахборот ва маълумотлар манбаси сифатида жамоатчиликка хизмат қилиши бизга мамнуният бағишлайди.
Ушбу тадбир изма-из келаётган байрамлар, яъни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида ўтаётганидан фойдаланиб, сизларни ана шу айёмлар билан ҳам табриклайман. Барчангизга қимматли вақтингизни ажратиб, ушбу тадбирда иштирок этганингиз учун миннатдорчилик билдираман.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.12.2024
- Кўришлар: 417
- Чоп этиш