"Инсон ҳуқуқлари уйи" – инсон шаъни, қадр-қимматининг янги мустаҳкамланган кафолати

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорлигида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Ахборот-ресурс маркази негизида “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Тантанали очилиш тадбирида одатий анъана тасма қирқиш маросими ўтказилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан бунёд этилган “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг очилиши мамлакатимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими тараққиёти йўлида ғоят муҳим қадам эканлигини эътироф этдилар.

Жумладан, АОКА директори Асаджон Ходжаев “Инсон ҳуқуқлари уйи” фаолияти йўлга қўйилганлиги билан барчани қутлаб: "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, асосий вазифалари қаторида инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг солномасини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш масалалари бўйича масъул ҳисобланади", деди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, асосий вазифалари қаторида инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг солномасини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш масалалари бўйича ҳам масъул ҳисобланади, дея таъкидлади А.Ходжаев сўзи давомида.

Тантанали тадбир якунида меҳмонлар “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг фаолияти билан танишдилар.

Маълумот учун: тантанали тадбир 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари халқаро куни тимсолидаги иккита муҳим санага бағишланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech