Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар, ташкилотлар вакиллари ҳамда ташкилотлар «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишони 2024 йил 13 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Миллий марказ директори Акмал Саидов томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Жумладан:
I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун:
● Мирбабаев Бахтияр Шамсутдинович – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фахрийси;
● Сайидов Тошпўлат Давронович – “SAYIDOV TOSHPO‘LAT DAVRONOVICH” адвокатлик бюроси раҳбари, адвокат;
● Пулатов Абдукамал Кадирович – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фахрийси;
II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар фаолияти учун:
● “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси;
● “Тараққиёт стратегияси” маркази;
● Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси;
III. Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун:
● Рахимова Гулнора Хашимовна – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари;
● Хусанова Дилноза Гафуровна – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бош мутахассиси;
IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун:
● Матчанов Алимжан Атабаевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети бошлиғи;
● “YURIST VA KADR” нодавлат таълим муассасаси жорий йилда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонининг соҳибларига айланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан таъсис этилган. Мукофот Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори томонидан тантанали равишда тақдим этилади.
Тантанали тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг янги очилган «Инсон ҳуқуқлари уйи»да офлайн ва онлайн тарзда ўтказилди. Тақдирлаш жараёнини пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги ахборот-ресурс марказларида кутубхона ходимлари ҳамда кўкрак нишони совриндори бўлган юртдошларимизнинг яқинлари ҳам тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконига эга бўлди.
Тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётган бир қатор давлат ташкилотлари, илмий-маърифий муассасалар ва фуқаролик жамияти институтлари намояндалари ташаккурномалар билан тақдирланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»
- Қўшилди: 13.12.2024
- Кўришлар: 444
- Чоп этиш