Ўқувчи-талабалар Миллий марказ фаолияти билан танишдилар

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига ўқувчи ва талабаларнинг саёҳати ташкил этилди. Тадбир Миллий марказ ташаббуси билан Конституция кунини нишонлашга бағишланган чора-тадбирлар дастури доирасида ўтказилди.

Ёшлар Миллий марказнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан яқинда Миллий марказда расман иш бошлаган "Инсон ҳуқуқлари уйи" ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди. Ушбу лойиҳа инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот тарқатиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Миллий марказга ёшларнинг саёҳати Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш ҳамда Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Миллий марказ мутахассислари меҳмонлар билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича фикрлашдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech