Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида давом этаётган умуммиллий ҳаракат – “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Зангиота тумани Ўртаовул маҳалла фуқаролар йиғинида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Зангиота тумани Кенгаши вакиллари – олимлар, депутатлар, маҳалла оқсоқоллари, маҳалла еттилиги иштирокида эзгу амал, эзгу ният, эзгу иш тадбири амалга оширилди.
Мамлакатимизда ҳар бир йилнинг алоҳида у ёки бу ном билан аталиши бежиз эмас, албатта. Шу маънода, кириб келаётган 2025 йилнинг юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номланиши кишини қувонтиради.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2025 йилда ҳам давом эттириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва экологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш мақсади устувордир.
Лойиҳа – тадбир доирасида 1000 туп терак, 200 туп павлония дарахти кўчатлари ўтқазилди.
ЎзА
- Қўшилди: 16.12.2024
- Кўришлар: 357
- Чоп этиш