Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойлардаги ўрганишлари давомида ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар ўрганиляпти. Энг муҳими, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Депутат Акмал Саидов ҳам Зангиота туманида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.
Учрашувлар сайловчиларни “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси билан таништиришдан бошланди.
А.Саидов давлат дастури лойиҳасининг айнан Зангиота тумани ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Депутат, шунингдек, ўз сайловчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кейинги йилларда илгари сурган миллий, минтақавий ва халқаро ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан атрофлича фикрлашди.
Давлатимиз раҳбарининг китоблари, маъруза ва нутқлари, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимиз ҳудудларига, шу жумладан, Тошкент вилоятига ташрифлари асносида белгилаб берилган муҳим вазифалар инсон бахти, жамият фаровонлиги ва давлат тараққиётида нечоғлик катта аҳамиятга эгалиги хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.
Ўз навбатида, фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, тегишли чоралар кўрилди.
М.Комилова, ЎзА
- Қўшилди: 31.01.2025
- Кўришлар: 241
- Чоп этиш