2025 йилнинг 25 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Жиззах вилояти таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” ўқитилиши сифати юзасидан мониторинг ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46 сонли қарорининг ижроси таъминлаш доирасида Миллий марказ томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бунда асосий эътибор аҳоли, хусусан, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган бўлиб, таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари бўйича билимлар янада мустаҳкам ўқитилишини назарда тутади. Пировард натижада фуқароларнинг инсон ҳуқуқларини онгли равишда ҳурмат қилишига эришиш кўзланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Жиззах давлат педагогика университети, Жиззах политехника университети, Жиззах шаҳар 2-сон политехникуми ҳамда Шароф Рашидов туман 2-сон политехникумининг таълим жараёнлари ўрганилди. Таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари”нинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.
Масъул шахсларга таълим сифатини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Мониторинг доирасида ўқитувчилар ва талабалар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим жараёни ҳақида сўровнома ҳам ўтказилди. Натижалар асосида таҳлиллар амалга оширилиб, тегишли тавсиялар Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларига тақдим этилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 26.02.2025
- Кўришлар: 725
- Чоп этиш