Меморандум имзоланди

2025 йил 26 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари ва тингловчилари, Миллий марказ ходимлари ва докторантлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик А.Х. Саидов очиб берди.

Мазкур меморандумни имзолашдан кўзланган мақсад Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқишда, ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга оширишда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорликни амалга ошириш ҳисобланади.

Тадбирда Ички ишлар малака ошириш институтида малака ошириш курсларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари”, “Ички ишлар органлари фаолиятига оид инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар” ўқув модулларини ўқитиш тизимини жорий этиш; ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар доирасида кутубхоналар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Малака ошириш институти кутубхонаси фонди учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр эттирилган, 180 дан ортиқ ҳуқуқий адабиётлар ва қўлланмалар тақдим этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech