28 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши муҳокамаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу тадбир БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини самарали амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни муҳокама қилишга қаратилган.
Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари соҳасида қабул қилинган Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши ҳолати ҳамда амалга оширишдаги муаммо ва тўсиқларни муҳокама қилишга бағишланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жофри Ижумба, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг Ўзбекистондаги Миллий дастур координатори Илдар Файзуллин ўз табрик сўзлари билан семинарни очиб берди.
Хусусан, А.Саидов таъкидлаганидек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари ҳамда бошқа механизмларининг тавсияларини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган жами 6 та миллий ҳаракатлар режаси ижроси бўйича мониторинг амалга оширилмоқда. Шундан 4 таси бевосита БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини амалга оширишга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасидир, 2 таси эса махсус процедура тавсияларини амалга оширишга тегишли.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба ўз нутқида Ҳукумат ҳисоботларидан ташқари, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш учун ноҳукумат ташкилотлар (ННТ), фуқаролик жамияти гуруҳлари ва миллий инсон ҳуқуқлари институтлари маълумотларини ҳам кўриб чиқишини таъкидлади.
Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг Ўзбекистондаги Миллий дастур координатори Илдар Файзуллин сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини самарали амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганлигини қайд этиб ўтди.
Марказ томонидан олиб борилаётган мониторинг натижалари асосида тегишли давлат органларига тавсиялар берилмоқда ва уларнинг ижроси назоратга олинмоқда. Бу эса ўз навбатида, халқаро стандартларга мувофиқ миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва амалиётни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу мониторинг натижалари асосида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан тизимли таҳлил олиб борилмоқда. Миллий ҳаракатлар режаларининг самарали амалга оширилиши орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг болалар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини амалга ошириш ва Миллий ҳаракатлар режаларида назарда тутилган чора-тадбирларни янада самарали амалга ошириш йўлларини муҳокама қилишдан иборат.
Шуни таъкидлаш жоизки, тадбир давомида БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича берган тавсиялари амалга оширилиши ҳолати ҳамда бу бўйича Миллий ҳаракатлар режаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳолати кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари якуний тавсия ва мулоҳазаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат режаси (МҲР) тадбирларида белгиланган болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имконияти, гендер тенглигига эришиш ва барча аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар каби мавзулар муҳокама қилинди.
- Қўшилди: 28.02.2025
- Кўришлар: 713
- Чоп этиш