Сенатда Парламентлараро иттифоқ Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Ассамблеянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўлиқ мос келадиган “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусининг тарихий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг Ўзбекистон парламенти фаолиятининг ижобий жиҳатлари бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкинлиги таъкидлади.

 

Бу ҳафта Тошкентга қарийб 2000 нафар меҳмон келиши кутилмоқда. Шуни айтмоқчиманки, бу ҳафта давомида Тошкент парламент дипломатиясининг пойтахтига айланади. Бу йиғилиш глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи намунага айланади.

 

Айни вақтда дунё мураккаб муаммолар, урушлар ва зиддиятлар гирдобида қолаётган бир пайтда, ушбу ассамблеянинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакат раҳбариятининг кўп томонлама ҳамкорлик ва парламент дипломатиясини ривожлантиришга бўлган содиқлигини кўрсатади. Бу учун Парламентлараро Иттифоқ жуда миннатдордир.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech