23 апрель куни Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятлари марказларида навбатдаги "Автомобилсиз кун" акцияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва транспорт ҳаракати оқимини камайтириш мақсадида ўтказилмоқда. Ушбу кунда давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, барча фуқароларга жамоат транспорти, велосипед каби экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли қарорига кўра, "Автомобилсиз кун" акцияси ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.
Шахсий автомобиллардан воз кечиб, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш орқали ҳар биримиз ўзимиз нафас олаётган ҳаво тозалигига ҳисса қўшамиз.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.04.2025
- Кўришлар: 134
- Чоп этиш