Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини текшириш ва уларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси”га кўра, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини самарали текшириш, жиноятчиларнинг жазосиз қолишини камайтириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилишнинг янги механизмини яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш кўзда тутилмоқда.

Илғор хорижий тажриба асосида қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётга киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 

“Омбудсман қутиси” орқали мурожаат қилиш тартиби ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор ва самарали текшириш механизмлари жорий этиш тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни самарали ва тезкор ўрганиш механизми такомиллаштирилади.

Одам савдоси билан шуғулланувчи барча тоифадаги ҳуқуқбузарларнинг тегишли халқаро стандартларга мувофиқ жавобгарлигини таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиётини, одам савдоси ва эксплуатациянинг бошқа шаклларини қамраб олган жиноятларни содир этган маҳкумларнинг сони ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдоси, учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатларига риоя этилиши таъминланишини таҳлил қилиш мўлжалланмоқда.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича кенг қамровли ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг одам савдосидан жабрланган шахсларга, шу жумладан, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан бажарилиши мониторинг қилинади.

Мониторинг натижалари асосида қонунчиликни ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва жорий қилинади.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech