13 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги мониторинг фаолияти давом эттирилди.
Мамлакатимизда инсоннинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи унинг бошқа иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали тўлиқ таъминланган ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, ишчи гуруҳ вилоятнинг Бухоро тумани ва Бухоро шаҳрида янги қурилган массивларга кўчиб ўтган фуқароларнинг таълим олиш, дам олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари билан таъминланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида аҳоли турар-жойлари ва маҳаллаларни кўздан кечирди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро туман “Лоша” МФЙ, Удурғи қишлоғи ҳудудидаги ер участкаларини компенсация эвазига жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйиш режалаштирилаётган Р.Ш. хонадонида бўлди. Ушбу фуқарога муносиб уй-жойга эга бўлишга доир ҳуқуқлари тушунтирилди.
Шундан сўнг, Бухоро шаҳар Баҳовуддин Нақшбандий МФЙ ҳудудига қарашли Амир Темур кўчасида жойлашган турар-жойлар мониторингдан ўтказилди. Бу ерда ер участкалари компенсация эвазига жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ва янги аҳоли яшаш жойларига кўчиб ўтган фуқароларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Мониторинг давомида аҳолининг хусусий мулк ва турар-жой дахлсизлиги ҳамда муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи бўйича хабардорлигини ошириш юзасидан жойнинг ўзида тушунтиришлар берилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 14.05.2025
- Кўришлар: 178
- Чоп этиш