“Agro Biznes Inform” журналининг 2025 йил 1-сонида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Ғулом Мирзонинг бир туркум шеърлари эълон қилинди. Ушбу назмий мисраларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонга хос хотира ва қадр, меҳр ва оқибат туйғулари тараннум этилган.
Таҳририятнинг мазкур ижтимоий-иқтисодий, илмий-оммабоп журнал саҳифаларидан шеърият учун жой ажратиб келаётгани муҳим. Бу, бир томондан, журналхонлар сафи кенгайишига ҳисса қўшса, иккинчи томондан, таҳририят ҳамкорлари янада кўпайишига туртки бўлмоқда.
Маълумот учун: “Agro Biznes Inform” журнали 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг илмий журналлар рўйхатига олинган. Даврий нашрнинг муассислари – Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда “Кафолат сервис” МЧЖ ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.05.2025
- Кўришлар: 394
- Чоп этиш