Бугун – “Автомобилсиз кун”

25 июнда навбатдаги “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилмоқда. Маълумки, “Автомобилсиз кун“ акцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги Фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборотида қайд этилганидек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишини камайтириш ҳамда йирик шаҳарларда автомобиль ҳаракати тирбандлигини камайтириш мақсадида чоршанба, 25 июнь куни Тошкент, Нукус шаҳарлари ва мамлакатимизнинг барча ҳудудлари марказларида навбатдаги “Автомобилсиз кун“ акцияси бўлиб ўтади.

Бугун анъанавий тарзда давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, барча фуқароларга шахсий автомашиналардан воз кечиб, жамоат транспортида ҳаракатланиш, пиёда юриш, велосипедлар ва бошқа экологик тоза ҳаракат воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Бу каби ташаббуслар атмосферага зарарли ташланмаларни ва шаҳарда шовқинни камайтиришга, шунингдек, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга ёрдам беради. Шундай экан, “Автомобилсиз кун“ акциясида иштирок этиш орқали ҳар биримиз ўзимиз нафас олаётган ҳаво тозалигига ҳисса қўшамиз.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech