23 июль куни Тошкент шаҳрида "Автомобилсиз кун" акцияси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Фармонига кўра, "Автомобилсиз кун" акциясини ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказиш режалаштирилган. Бу ойдаги акция 23 июль кунига тўғри келмоқда.
Мазкур жамоатчилик лойиҳаси соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва транспорт ҳаракати оқимини камайтириш мақсадида ўтказилмоқда. Ушбу кунда давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, барча фуқароларга жамоат транспорти, велосипед каби экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Шахсий автомобиллардан воз кечиб, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш орқали ҳар биримиз ўзимиз нафас олаётган ҳаво тозалигига ҳисса қўшамиз.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 22.07.2025
- Кўришлар: 505
- Чоп этиш