26 июль, шанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудига саёҳат қилди. Дам олиш тадбири Миллий марказнинг Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан уюштирилди.
Бу саёҳат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майда қабул қилинган “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони доирасида ташкил этилди.
Миллий марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари дам олишни Бўстонлиқ туманидаги "Orient Village" маскани ресторанида енгил нонушта билан бошладилар. Дам олувчиларнинг қайиқда кўл атрофини айланиб чиқиши учун қулай шароитлар яратилгани жамоамиз аъзоларига манзур бўлди.
Ҳамкасбларимиз волейбол, шахмат-шашка, боулинг ўйинлари ва мусиқий дам олиш билан ҳам машғул бўлдилар. Шунингдек, ёзги сузиш ҳавзаларидан фойдаланиб, соҳилбўйи масканларида мусаффо тоғ ҳавосидан баҳра олдилар.
Бир кунлик дам олиш ходимларимизга бир олам завқ-шавқ, мароқ ва ҳаловат бахш этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.07.2025
- Кўришлар: 156
- Чоп этиш