Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати болаларга оид ҳуқуқий асосларни кучайтириш, уларни ҳимоя қилувчи институтларни ривожлантириш ва ижтимоий хизматларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Бу амалий ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистон дунёдаги 46- давлат ва Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Глобал альянсга қўшилди.
Бу – катта шараф ва улкан масъулиятдир. Ушбу қадам нафақат халқаро эътироф, балки умумий танловимиздир: Ўзбекистондаги ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қилиши ва болалиги ҳимояланганини билиши учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.
Альянсга қўшилиш Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очади: бошқа давлатлар тажрибасидан ўрганиш, самарали амалиётлар билан ўзаро алмашиш ва жаҳон тажрибасидан фойдаланиш. Бу – дунё ҳамжамияти билан ҳамкорликда болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир - Шаҳноза Мирзиёева
Бу ташаббус Ўзбекистонда болалар хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
- Қўшилди: 08.09.2025
- Кўришлар: 166
- Чоп этиш