Президент қарори (ПҚ-270-сон, 08.09.2025 й.) билан “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат қабул қилинди.
”E-ekspertiza” ахборот тизими жорий этилиб, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар орқали тадқиқотларнинг тезкорлиги ва холислиги таъминланади.
Суд-экспертиза ташкилотлари ва экспертиза тайинловчи органлар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви 100%га етказилади.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини бирлаштирувчи Ўзбекистон суд экспертлари палатаси тузилади.
Нодавлат экспертларга суд-экспертлик бюроси шаклида якка тартибда фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
Янгиликлар босқичма-босқич амалга оширилади:
-
2025 йил 1 ноябрдан адвокат сўровига кўра шартнома асосида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади;
-
2025 йил 15 декабрдан шахслар “Sud-ekspert” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади;
-
2026 йил 1 январдан суд экспертлари жойларда объектларни кўздан кечиришда бодикамерадан фойдаланиши мажбурий бўлади;
-
2026 йилдан “E-ekspertiza” тизими республикадан бошлаб барча даражада босқичма-босқич жорий этилади.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 09.09.2025
- Кўришлар: 153
- Чоп этиш