9-10 октябрь кунлари Қўқон шаҳрида халқаро педагогик симпозиум бўлиб ўтди. Ушбу маърифий анжуман “Ўқувчиларни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг индивидуал ва дифференциал технологиялари” мавзусига бағишланди.
Симпозиумнинг очилишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати академик Акмал Саидов онлайн иштирок этди ва маъруза қилди.
Халқаро анжуманда парламент қуйи палатаси депутатлари, педагог олимлар, фахрий ўқитувчилар, қўшни мамлакатлардан келган меҳмонлар ҳамда хорижда таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар сўзга чиқди. Иштирокчилар томонидан юртимиз ёшларига ўз иқтидорини намоён этишига ҳар томонлама кўмаклашиш, уларни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бу борада ўқитувчи-мураббийларнинг тутган ўрни, шунингдек, миллий таълим тизимига илғор педагогик технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.10.2025
- Кўришлар: 83
- Чоп этиш