14 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танловини самарали ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлди. Унда миллий танлов бўйича масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда танловни юқори даражада ўтказишга оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Ташкилотлар томонидан танлов ғолиблари ва совриндорларига тақдим этиладиган совға ва рағбатлантиришлар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Танловни ўтказиш бўйича вазифалар тақсимоти амалга оширилди. Шунингдек, тадбир ўтказиладиган жой, ташкилий ва техник масалалар юзасидан келишувга эришилди.
Йиғилиш якунида танлов бўйича ҳужжат топширишнинг охирги муддати 1 ноябрь этиб белгиланганидан келиб чиқиб, ушбу муддатни узайтириш юзасидан келишиб олинди. Танловда жамоатчилик, айниқса, ёшлар ва таълим муассасалари вакилларини фаол иштирок этишга ундаш ва кенг иштирокни таъминлаш мақсадида ҳужжат топшириш муддатини 2025 йил 15 ноябргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мутахассислар фикрича, мазкур қарор танловга қизиқиш билдираётган фуқароларга қўшимча имконият яратади. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб этувчи таълимий ва инновацион ташаббусларни янада қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 15.10.2025
- Кўришлар: 147
- Чоп этиш