Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» мавзусидаги миллий танловни эълон қилган. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, миллий танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2025 йил 15 ноябрга қадар узайтирилди. Бунда иштирокчилар таклифлари инобатга олинди.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
-
Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
-
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
-
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
-
Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
-
Инсон ҳуқуқлари билимдони;
-
Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.
Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2025@nhrc.uz электрон манзилига 2025 йил 15 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.
Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиблари декабрь ойида – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилиниб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.
- Қўшилди: 15.10.2025
- Кўришлар: 169
- Чоп этиш