Инсон ҳуқуқлари ва Конституция

11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари ва Конституциянинг ўзаро уйғунлиги: миллий ва халқаро-ҳуқуқий кафолатлар таҳлили” мавзусида ёш олимларнинг илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилди.

Мазкур тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлимининг Ўзбекистондаги миллий дастурлар мувофиқлаштирувчиси И.Файзуллин, Қозоғистон Республикаси Остона шаҳар суди судьяси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори А.Шаяхметова, Тошкент давлат юридик университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходимлари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари иштирок этди.

Конференция доирасида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, БМТнинг асосий тамойиллари ва уларнинг миллий ҳуқуқ тизимидаги ифодаси таҳлил қилинди.

Тадбир якунида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, инсонпарвар қадриятларни амалиётга татбиқ этиш ва миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech