Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида яна бир муҳим янгиликни эълон қилди.

 

“Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш бўйича ишларни бошладик.

 

Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонч билан айта оламан”, - деди давлат раҳбари.

 

Шунингдек, 2028 йил Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси”ни ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.

 

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Nashr sanasi 26.12.2025 Ko'rishlar 2 145
Ulashish