2026 йилда ипотекага 23 трлн сўм ажратилади, субсидиялар кенгайтирилади

“Беш йил олдин аҳолимиз йилига 210 мингта квартира, 600 мингта автомобиль харид қилган бўлса, бу йил 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олди. Агар аҳолининг даромади, харид қобилияти ошмаганида, биргина кўчмас мулк ва автомобиль бозори 20 миллиард долларга етарми-ди?” — президент Шавкат Мирзиёев.

 

Ўтказилган сўровлар ҳам, халқаро экспертлар таҳлиллари ҳам 75 фоиз аҳолининг молиявий ҳолати кескин яхшиланганини тасдиқламоқда.

 

2026-йилда уй-жой ипотекасига 23 трлн сўм ресурс ажратилади. Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 трлн 700 млрд сўм субсидия берилади. Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади.

 

Gorizont

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech