Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади

Президент Шавкат Мирзиёев катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланишини маълум қилди.

 

“Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади”, — деди давлат раҳбари.

 

Шунингдек, эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади.

 

Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб, экологик стикерлар тизими жорий этилади.

 

Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни парламент ваколатига ўтказиш таклиф қилинди

 

“Кўплаб ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фикрини ўрганиб, 2026-йил 1-январдан давлат харидларида барча учун очиқ, шаффоф ва адолатли тизим яратаяпмиз”, — деди давлат раҳбари.

 

Маълумот учун, 2023-йилдан буён ташқи қарз миқдорини парламент белгилаб келмоқда.

 

Gorizont

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech