Янги китоб тақдимоти: “Пешонада битилгани бўлади”
5 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли олим, профессор, филология фанлари доктори, Беруний номидаги Давлат мукофоти соҳиби Ҳамид Сулаймонов таваллудининг 115 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Галина Долгая томонидан ёзилган “Пешонада битилгани бўлади” (“Всё, что судьбой предрешено”) китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур асар ўз умрини Алишер Навоий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишлаган Ҳамид Сулаймоновнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақидадир.
Тақдимотда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Иштирокчилар фикрича, янги китобда Ҳамид Сулаймоновнинг шахсияти, ҳаёт йўли, илмий шаклланиши адабий-бадиий жиҳатдан юксак тараннум этилган. Шунингдек, атоқли ўзбек олимининг улуғ шоир ва мутафаккир аждодимиз Алишер Навоий ижодини тадқиқ этиш борасидаги беқиёс ҳиссаси ўзига хос маҳорат билан ёритилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский