Касбида фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов 2022 йил 16 апрель куни Касби тумани ҳокимлиги биносида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди. Унда Қашқадарё вилоятининг Касби, Косон, Муборак ва бошқа туманларидан келган фуқароларнинг  мурожаатлари эшитилди.

Мурожаатларда асосан уй-жой ва иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ичимлик сув муаммосини ҳал қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, хусусан, стадион қурилишига оид масалалар кўтарилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ернинг талон-торож қилиниши ва солиқ тўлови билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.

Вилоят ва тегишли туманлар ҳокимликлари мутасаддиларига мурожаатларни жойида ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Айрим мурожаатлар тегишлилиги бўйича прокуратура ва суд идораларига тақдим қилинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech