Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Кюршат Женк Четин: “Ўзбекистонга кейинги 5-6 йил мобайнида жуда катта инвестициялар киритилди.” (+видео)
Юртимизда фаолият юритаётган “Nobel Pharmsanoat” 2001 йилда Туркиянинг “Нобель Илач” фирмаси томонидан барпо қилинган.

“Нобель Илач” Туркиядаги етакчи дори-дармон ширкатларидан бири бўлиб, дунёнинг 22 мамлакатида ўз фирмалари орқали экспорт фаолиятини амалга оширади. Учта мамлакатда: Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариш заводлари бор. Бугунгача Ўзбекистонга 40 миллион доллардан зиёд инвестиция киритган ва бу жараён давом этмоқда.  “Nobel Pharmsanoat” МЧЖ хусусий корхонаси Ўзбекистонда 80 тур дори-дармон воситаларини 140 кўринишда ишлаб чиқариб, аҳолига етказиб бермоқда. Фирмада 375 киши иш билан таъминланган. Шу йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти фармацевтика тармоғи кўрсаткичларини таҳлил қилар экан соҳа масъуллари олдига катта вазифаларни қўйди. 

Жумладан, Президентимиз фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3 бараварга орттиришни ва мамлакат бозорининг 80 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарилган дори-дармонлар билан тўлдирилишини вазифа қилиб белгилади. Ушбу вазифалар шу соҳада фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчиларни ўз фаолиятига янгича назар ташлашга ундади.  Мисол учун “Nobel Pharmsanoat” МЧЖ  Республикамиздаги дори-дармон ишлаб чиқарувчи энг йирик фирмалардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни ошириш ва маҳаллийлаштириш жараёнлари қандай кетаётганлиги борасида фирма раҳбари Кюршат Женк Четин билан  суҳбатлашдик.        

                                                                      К.Бегжанов  Д.Якубов (видео) ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech