Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Андижон давлат университетида Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганлигининг 30 йиллиги муносабати билан талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6-май куни Андижон давлат университетининг ижтимоий иқтисодиёт факултетида Ўзбекистоннинг Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо бўлганлигининг 30 йиллиги муносабати билан талаба-ёшлар иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ижтимоий иқтисодиёт факултетининг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, меҳмонхона хўжалигини бошқариш ва ташкил этиш, психология (фаолият турлари бўйича) йўналишида таҳсил олаётган 70 га яқин талабалари иштирок этди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази таянч докторанти Оятилло Каримов сўз олиб, Ўзбекистоннинг тарихи ва бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.

Давра суҳбати давомида талабалар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассиси томонидан етарлича жавоб берилди.

Бўлиб ўтган учрашувда талабалар ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлдилар.

Андижон давлат университети Расмий канали

Nashr sanasi 10.05.2022 Ko'rishlar 4 886
Ulashish