Юридик касбий таълимдаги инновациялар: мавжуд муаммолар ва янги имкониятлар

2022 йил 17 май куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ташкил топганининг 4 йиллигига бағишлаб шу мавзуда халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Гибрид шаклидаги анжуманда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан 30 дан зиёд халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-амалий муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек миллий экспертлар иштирок этди.

Конференция ялпи сессияси ишини  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари С.Артикова очди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов онлайн иштирок этди ва сўзга чиқди.

Бош прокуратура Академиясининг ҳуқуқ соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш борасида эришаётган натижалари ва амалга ошираётган мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари алоҳида қайд этилди. Хусусан, ўтган 4 йил давомида Академия томонидан кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида 16 мингдан зиёд тингловчига анъанавий ва масофавий шаклларда таълим берилгани таъкидланди.

Шунингдек, миллий таълим тизимида мавжуд бўлмаган “Коррупцияга қарши курашиш” ва “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” магистратура йўналишларининг очилди. Бу муҳим қадамлар, ўз навбатида, ушбу долзарб соҳаларда мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд бўшлиқни тўлдириб, илмий салоҳиятни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда сўзга чиққан халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, хусусан, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори в.б. Ханс-Ульрих Им, “Минтақавий мулоқот” ХННТ (Словения) директори Мьюша Север, Малайзия Коррупцияга қарши курашиш академияси бошлиғи Идрис бин Захарудин юридик касбий таълимни ташкил этишдаги янги ёндашувлар, Академия билан бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик борасида фикр юритди.

Жанубий Кореянинг Йонгин шаҳри Адлия институти филиали президенти Шерл Оан Парк, Франция Миллий магистратура мактаби директори ўринбосари Самюэль Лэйне,  Германия Одил судлов академияси ректори Стефан Ягги, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фондининг Берлин бўлими раҳбари Ангела Шмайнк, Хитой Миллий прокуратура мактаби профессори Го Синьян юридик соҳа ходимлари, хусусан прокурор-тергов ва суд соҳаси ходимлари учун қўшимча касбий таълимни ташкил этиш ва замонавий таҳдид ва талабларга мос тарзда самарали амалга ошириш, соҳада жорий этилаё  Мероприятиятган инновациялар борасида тажриба алмашдилар.

Конференция доирасида, шунингдек  “Юридик касб учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” ҳамда “Юридик амалиёт ва таълимнинг рақамли трансформацияси” мавзуларида сессиялар бўлиб ўтди.  

Фаол муҳокамалар давомида етакчи хорижий ва миллий экспертлар томонидан юридик касбий таълим соҳасини инновацион ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар атрофлича кўриб чиқилиб, янги имкониятлар ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech