Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар ижроси

2022 йил 19 май куни Тошкентда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курси бошланди. Ушбу машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўқув курсининг мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлатимиз сиёсати ҳамда ушбу соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан ахборотни кенг жамоатчилик ва хорижий давлатларнинг сиёсатини шакллантирувчи доираларга етказиш самарадорлиги ва сифатини оширишдан иборатдир.

Ўқув курслари давлат ташкилотларида жамоатчилик билан алоқалар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик борасида масъул ходимлар учун ташкил этилган. Машғулотга вазирлик, идора ва ташкилотлардан 40 нафар вакили иштирок этмоқда. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech