Халқаро экология ҳуқуқига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

6 июнь куни халқаро экология ҳуқуқига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Бутунжаҳон атроф муҳит муҳофазасига бағишланган “Блишенко ўқувлари” XVIII халқаро конгресси доирасида ташкил этилди.

“Блишенко ўқувлари” Россия халқлар дўстлиги университетининг Халқаро ҳуқуқ кафедраси томонидан 2002 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. У таниқли халқаро юрист, профессор Игорь Блишенко хотирасига бағишланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов “Бутунжаҳон экология хартияси: халқаро экология ҳуқуқини кодификациялаштиришнинг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди.

Маърузада таъкидланганидек, Бутунжаҳон экология хартиясини қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида илгари сурилган бўлиб, БМТнинг экология соҳасидаги янги сиёсатига асос солишга қаратилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech