А. Саидов Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) делегацияни қабул қилди.

Суҳбат бошида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари, шу жумладан, ДИИҲБ билан конструктив ўзаро алоқалари сезиларли даражада фаоллашганини қайд этдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда делегация раҳбари Оуэн Мерфи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, хусусан, қабул қилинаётган қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш каби йўналишларда ҳамкорликдаги алоқаларни юқори баҳолади.

Тадбир чоғида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг Якуний ҳисоботида берилган тавсияларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида О. Мерфи ўзбек томонининг мазкур йўналишда очиқ мулоқотга ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда муҳокамалар учун платформа яратиб берганини алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга, мамлакатимизда Президент сайловлари ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан ҳамда пандемия қоидаларига риоя этган ҳолда юқори даражада ўтказилганини қайд этди.

Мулоқот чоғида сайловларни ўтказиш учун партияларни молиялаштириш борасида маҳаллий сайлов участкаларида аёлларнинг ролини ҳамда уларнинг малакасини ошириш мақсадида тренинглар ўтказиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech