Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Зулкифли бин БАҲАРУДДИН: Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш бўйича муносиб йўлни босиб ўтди

Сингапур Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зулкифли бин Баҳаруддин Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви ҳақида фикр юритаркан, Бош қомусни ислоҳ қилиш бўйича илгари сурилган таклифлар халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётини таъминлашда муҳимлигини эътироф этди:

- Ўзбекистонда бошланган Конституциясига ўзгариш киритиш жараёни республикада давом этаётган кенг қамровли ислоҳотлар самараси, деб ўйлайман. Конституцияни такомиллаштириш мақсадида илгари сурилаётган ғоялар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, халқ манфаати, юрт равнақига хизмат қилади. Бунинг натижаси Янги Ўзбекистонни барпо этишда акс этади.

Мен «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» моделини ўринли ҳисоблайман. Боиси, ушбу ғоя жамият манфаатига, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

«Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш» мақсадини ҳам қўллаб-қувватлайман. Маълумки, ушбу модель ҳуқуқий давлатда сиёсий ва ижтимоий, гуруҳлараро ва давлатлараро қарама-қаршиликни универсал, қулай тарзда тартибга солади, ташкилотлар учун барқарор меъёр ва хулқ-атвор қоидалари тизимини жорий этади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ваколати давлат раҳбаридан Олий Мажлисга ўтказилиши барча фуқаролар манфаати, ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашга йўналтирилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш бўйича муносиб йўлни босиб ўтганини таъкидламоқчиман.

Хуллас, мен Президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган навбатдаги сиёсий ислоҳотни ҳам ижобий баҳолайман. Ўзбекистон Бош қомусидан ўрин оладиган янгиликлар ҳаётга самарали жорий этилишига ишонаман.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech