“Конституциявий ислоҳот жамоатчилик муҳокамасида” мавзусида очиқ мулоқот бошланди

 

Давлат бошқаруви академиясида бошланган очиқ мулоқот Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини кенг муҳокама қилиш, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати, ҳудудий филиаллари ходимлари, давлат органлари ва ташкилотлари масъул вакилларининг жараёндан хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech