Вилоят ҳокимлигида конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 июндан 5 июлга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий комиссияси раиси Акмал Саидов, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаcи раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳокимлик ва ташкилот ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни кириш сўзи билан вилоят раҳбари очиб берди ва конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, конституциявий комиссия раиси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Расмий канали

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech