Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Судьялар олий мактаби - алоҳида эътибор ва ҳақли эътирофлар...

 

Бирор ташкилот ёки муассаса халқаро даражада ўз-ўзи эътироф этилмайди, албатта. Иккинчидан, бундай эътироф мамлакатда амалга оширилаётган ижобий ишларга берилган баҳо ҳисобланади.

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳақида халқаро экспертларнинг ижобий фикрлари хусусида ҳам шундай дейиш мумкин.

Судьялар олий мактаби ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Давлат раҳбарининг 2019 йил 6 январдаги 4096-сонли қарори билан фаолият бошлаган мазкур  даргоҳ   судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул бўлган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасасидир.

Мамлакатимизда судьяларни тайёрлаш бўйича махсус таълим муассаса фаолият кўрсатаётганига БМТнинг Судья ва адвокатларнинг мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачи Диего Гарсия Саян алоҳида эътибор қаратади: У бу борада шундай дейди: “Суд ҳокимияти мустақиллигини ҳимоя қилиш ва адвокатлар фаолиятини эркин амалга оширишларини мустаҳкамлаш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимига киришган кундан бошлаб биринчи қадам сифатида мустақил, холис ҳаққоний суд тизимини яратиб келмоқда. Бунга Судьялар олий кенгаши ҳузурида ташкил этилган судьяларни замон талабларига жавоб берадиган, етук мутахассислар қилиб тайёрлаш мақсадида Судьялар олий мактаби амалий мисол бўла олади”.  Ҳақ гап. Шунингдек, фикрини давом эттириб, ушбу таълим муассасаси судьяларнинг янги авлодининг вужудга келишига имконини яратишини айтаркан, алоҳида таъкид этадики, Судьялар олий мактаби суд ҳокимиятининг мустақиллигини  таъминлашга масъул орган  - Судьялар олий кенгаши ҳузурида ташкил этилиши муносиб кадрларни саралаш ва тайинланишида, мустақил ва ҳаққоний судьялар ҳамжамиятининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳақ гап.  Зотан, Кенгаш судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантириш фаолиятининг устувор йўланиши ҳисобланади.

 Шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари –  Элчи Шарлотт Адриан хоним Судьялар олий мактаби ташкил этилишини демократлаштириш босқичидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири, дея қайд этади ва:: “мукаммал суд тизими шахс, жамият ва иқтисодий ривожланиш учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Аминмизки, Судьялар олий мактаби томонидан тайёрланаётган малакали ва зарур кўникмаларга эга кадр суд ҳокимияи мустақиллигини таъминлашга хизмат қилишади” , дея фикр билдирган.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ҳамда Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ) раҳбари Йорг ПуделькаБМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси раҳбари Решард Коменда ҳам  Судьялар олий мактабининг фаолиятининиг натижалари  яққол кўзга кўринаётганлигини таъкидлайдилар.

 Судьялар олий мактаби ташкил этилганидан буён 132 нафар судьяликка номзодлар магистратура курсларида таълим олган бўлса, улардан 115 нафари (87 фоиз) судьялик лавозимига тайинланди. Ҳозирги кунда 75 нафар судьяликка номзодлар Олий мактабда таълим олишмоқда, қолаверса 897 нафар судья (мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча судьяларнинг 87 фоизи) ҳамда 461 нафар суд аппарати ходимлари малакасини оширилди. Шунингдек, 100 га яқин халқаро ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда судьяликка номзодлар ҳамда судьялар учун маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этилди, одил судловнинг долзарб масалаларини тадқиқ қилиш мақсадида 50 га яқин халқаро ва 10 дан ортиқ республика тадбирлари ўтказилди. Судьялар олий мактабининг 30 яқин ходимлари хорижий давлатлар таълим муассасаларида билими ва кўникмаларини оширган ҳолда тажриба алмашиб келишди.

Таълим жараёнига бевосита юқори малакали судьялар, ҳуқуқшунос олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинмоқда. Тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатларнинг судьяларни тайёрлаш бўйича махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалар мустаҳкам ўрнатилган. Мисол учун, хориж  давлатлардаги Судьялар олий кенгашлари ҳузуридаги таълим муассасалари, хусусан, Испания Судьялар олий мактаби, Болгария Судьялар миллий институти, Руминия Миллий магистратура институти, шунингдек мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Франция Миллий магистратура мактаби, Италия Одил судлов мактаби ҳамда Канада Миллий судьялар институти билан ҳамкорликда мунтазам тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу ўринда давлатимиз раҳбари ташабусси билан Судьялар олий мактабида Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ кафедраси ташкил этилганини алоҳида қайд этиш керак.  Бунинг натижасида  амалдаги ва бўлажак судьялар учун янги ўқув модули, яъни инсон ҳуқуқлари оид нормалар ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўлланилиши бўйича ўқув машғулотлари шакллантирилди.

Хулоса ўрнида айтсак, ўтган даврда  суд-ҳуқуқ соҳасида, айниқса, чинакам мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилган инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактабининг ташкил этилиши ва у қисқа даврда наинки тизим, балки жамиятда ҳаётида ўз ўрнини топиб улгаргани эса ўтказилаётган ислоҳотларнинг ижобий ҳосилаларидан биридир. 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech