Мамлакатимизда 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун кенг нишонланди. Давлат рамзининг 30 йиллиги муносабати билан жойларда турли анжуман, учрашув ва танловлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Энг яхши мақола" танлови шулар жумласидандир. Танловда 121 нафар ижодкор ўз мақолалари билан иштирок этди.
Ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди ва "Энг яхши мақола" танловининг 1, 2 ва 3-ўринлар бўйича ғолиблар аниқланди. Улар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати ходими Ойдин Иброҳимова ҳам бор.
2 июль куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 04.07.2022
- Кўришлар: 4323
- Чоп этиш