12.00.13 - Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка.
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:
магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (юридик ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар.
Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.
Мустақил изланувчиликка қабул қилинишга талабгорлар 15 январь - 15 февраль, 15 апрель - 15 май, 15 июнь - 15 август, 15 октябрь - 15 ноябрь кунлари http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга қуйидаги ҳужжатларни (Файл папкага солинган холда) тақдим этишлари талаб этилади:
- Ариза;
- Қисқача биографик маълумотнома (объективка);
- Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси; Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
- Иш жойидан тавсифнома;
- Диссертациянинг мавзуси, режаси ва илмий раҳбар ёки илмий консультант тўғрисида маълумот.
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Марказ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.
- Қўшилди: 16.07.2022
- Кўришлар: 4673
- Чоп этиш