Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Конституциявий қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича экспертизадан ўтказилади

Конституциявий комиссиядан маълум қилишларича, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси 7 турдаги экспертизадан ўтказилади.

Бу ўринда, жумладан:

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан лингвистик экспертиза;

- Қонунчилик палатаси юридик бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспертиза;

- Адлия вазирлигидан дастлабки тарздаги ҳуқуқий экспертиза;

- Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан гендер-ҳуқуқий экспертиза;

- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши экспертиза;

- Савдо-саноат палатаси томонидан жамоатчилик экспертизаси;

- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертиза ҳақида сўз бормоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 18.08.2022 Ko'rishlar 7 382
Ulashish