Истиқлол – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи

Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришдаги аҳамияти улкан, моҳияти эса беқиёсдир.

Юртбошимиз эътироф этганидек, “Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келмоқда”.

Айниқса, сўнгги йилларда, дунёда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз, кескин рақобат, турли қарама-қаршилик ва зиддиятлар туфайли юзага келган ғоят оғир ва мураккаб вазиятда Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш йўлида ғоят муҳим натижаларга эришилмоқда. Бунда дастлаб Ҳаракатлар стратегияси, эндиликда Тараққиёт стратегияси  асосий дастуриламал бўлмоқда.

31 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ташкил этилган тантанали тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Миллий марказнинг кекса авлод вакиллари ва фаол ёш ходимлари тақдирланди.

Хусусан, Миллий марказ директори Акмал Саидов номидан:

  • Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими етакчи мутахассиси Ҳусниддин Холмаматов;
  • Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими етакчи мутахассиси Оятилла Собиров;
  • Матбуот хизмати етакчи мутахассиси Сарварбек Садуллаев;
  • 2-тоифали котиба – иш юритувчи Нонна Сафарова;
  • Техник ходим Гулбаҳор Абдуллаева;
  • ҳайдовчи Баҳром Ўлмасовга “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech