Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурини тўртинчи босқичи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотлар” мавзусидаги республика танлови эълон қилинади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўкув курси;
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши расм;
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўкув адабиётлари: босма ўкув адабиёт ва электрон ўкув адабиёти.
Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.
Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга 2022 йил 10 ноябргача konkurs2022@nhrc.uz электрон манзилига кечиктирмасдан жўнатишингиз лозим.
Ғолиблар Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.
- Қўшилди: 03.10.2022
- Кўришлар: 5325
- Чоп этиш