Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилди.
“Инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар” бурчагида жамланган адабиётлар билан мунтазам фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директор ўринбосари Насиба Холдорова Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакилларига тақдим этилган китоблар учун чуқур миннатдорлик билдириб, ушбу адабиётлар кутубхона фондидан муносиб ўрин эгаллашини та'кидлади. “Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази томонидан совға сифатида олинган ушбу китобларнинг қиймати фуқароларимиз ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, соҳа мутаҳассисларига муҳим ахборот воситаси, илмий тадқиқотчиларга эса ишончли манба бўлиб хизмат қилишидадир. Адабиётлар кутубхонамиз жавонларидан ўрин олиб, китобхонлар томонидан эркин фойдаланишга хизмат қилади”-дейди Н.Холдорова.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг расмий телеграм канали
- Қўшилди: 23.02.2023
- Кўришлар: 4062
- Чоп этиш