21 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги – USAIDнинг “Суд органларини мустаҳкамлаш бўйича дастур” лойиҳаси раҳбари Соня Простран билан учрашди.
Учрашув доирасида “Суд органларини мустаҳкамлаш бўйича дастур” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Соня Простран “Суд органларини мустаҳкамлаш бўйича дастур” лойиҳасининг учта таркибий қисми ҳақида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, лойиҳадан суд тизимини кучайтириш, судьяларнинг ва уларни ўқитадиган муассасаларнинг салоҳиятини ошириш ҳамда суд тизимига нисбатан жамоатчилик ишончини юксалтириш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўрин олган.
Мазкур лойиҳани Олий суд, Судьялар олий мактаби, Судьялар олий кенгаши ва Миллий марказ билан ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 26.10.2021
- Кўришлар: 3399
- Чоп этиш