Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Абдирайимович Мирзаев Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ғулом Мирзаев 1964 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. 1989 йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги вақтда – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети), 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бунга қадар Марказ муассислигида нашр этиладиган “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Марказ матбуот хизмати бошлиғи саналади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 14.10.2019
- Кўришлар: 5623
- Чоп этиш